Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Исроил халқига шундай деди: “Еттинчи ойнинг биринчи кунида тўлиқ дам олинглар. Бу кун карнайларнинг садолари билан нишонланадиган хотира кунидир. Ўша куни муқаддас йиғин ўтказинглар. Сўнгра Мусо уларга шундай амр қилди: — Ҳар еттинчи йилнинг охирида, қарзларингиздан кечиш йили Чайла байрамини нишонлаганингизда мана шу қонунни ўқинглар. Эгангиз Худонинг танлаган жойига, Унинг ҳузурига йиғиладиган жамики Исроил халқига бу қонунни баланд овоз билан ўқиб беринглар. Бунинг учун эркагу аёлни, бола–чақани, шаҳрингиздаги мусофирларни, борингки, бутун халқни йиғинглар. Улар эшитиб ўрганишсин, Эгангиз Худодан қўрқишсин. Мана шу қонуннинг барча сўзларини битта қолдирмай бажаришсин. Сизлар Иорданни кечиб, мулк қилиб оладиган юртда яшар экансиз, умрингиз давомида шундай қилинглар. Токи қонунни билмайдиган болаларингиз қонунни эшитиб, Эгангиз Худодан қўрқишни ўрганишсин.
Выбор основного перевода