Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Буғдой ўримини йиғиштиришни бошлаганингизда, далангизга эккан уруғнинг илк ҳосилидан назр қилинглар. Шу орқали Ҳосил байрамини нишонланглар. Кузда даладаги ҳамма ҳосилингизни йиғиштириб бўлганингизда, Чайла байрамини нишонланглар. Исроил халқига шундай деди: “Еттинчи ойнинг биринчи кунида тўлиқ дам олинглар. Бу кун карнайларнинг садолари билан нишонланадиган хотира кунидир. Ўша куни муқаддас йиғин ўтказинглар. Биринчи куни дарахтларингизнинг энг яхши меваларини териб олинглар, пальма дарахтининг шохларини, сув бўйида ўсадиган мажнунтолнинг ва бошқа сербарг дарахтларнинг новдаларини олиб, етти кун давомида Мен, Эгангиз Худонинг ҳузурида хурсандчилик қилинглар. Етти кун давомида чайлаларда яшанглар. Исроил халқига мансуб бўлган ҳар бир киши чайлада яшасин.
Выбор основного перевода