Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Эгамиз Худо сизга ва оилангизга берган мўл–кўллик туфайли шодланиб, байрам қилинглар. Левилар ва орангизда яшаган мусофирлар ҳам сизлар билан байрам қилсин. Сўнгра Эгангиз Худога айтинг: “Мен уйимдан муқаддас улушни ажратиб олдим. Сенинг амрингга кўра, бу улушни левиларга, мусофирларга, етимларга, беваларга бердим. Сенинг амрларингдан чиқмадим, ҳеч қайси амрингни унутмадим. Майни ҳалок бўлаётганга, шаробни қайғу чекканга бергин. Шунинг учун қишлоқлардаги аҳоли Адар ойининг ўн тўртинчи кунини байрам сифатида нишонлаб зиёфат уюштирадилар ва бир–бирларига таом улашадилар. Чунки бу кунлар яҳудийлар ўз душманларидан қутулган кунлардир. Ўша ой ғам — хурсандчиликка, мотам байрамга айланган ойдир. Мардохай: “Шу кунлари зиёфат бериб, хурсандчилик қилинсин, таомлар улашилсин, камбағалларга ҳадялар инъом қилинсин”, деб буюрган эди.
Выбор основного перевода