Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Менинг халқимдан бирорта камбағалга қарз берсангиз, қарз берувчи сифатида уни сиқувга олманглар, ундан фоиз талаб қилманглар. Ундан фойдаланиб пул ишламанг, фойда ҳам олманг, Мен, Худойингиздан қўрқинг. Бундай юртдошингизнинг орангизда яшашига йўл қўйинг. Қарз бериб судхўрлик қилмаганлар яшайди. Айбсизга қарши гувоҳлик бериш учун пора олмаганлар яшайди. Буларни қилганлар тинч–омон бўлади. Шаҳардаги баъзи одамлар пул учун одам ўлдирадилар. Берган қарзидан фоиз ундирадилар, ўзганинг бор–йўғини тортиб олиб, даромад кўрадилар. Эй Қуддус аҳолиси, Мени унутиб юбордингиз! Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.
Выбор основного перевода