Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Жаноби олийларини шундан хабардор қилмоқчимизки, агар шаҳар қайтадан қурилиб, деворлари ҳам битса, яҳудийлар ўлпон, солиқ ва хирож тўламай қўядилар. Натижада шоҳликнинг даромади камайиб кетади. Саройнинг тузига биз ҳам шерик бўлганимиз учун шоҳимизнинг шарманда бўлишига қараб ўтиришимиз бизга тўғри келмайди. Шунинг учун мактуб жўнатиб, шоҳимизни хабардор қилмоқчи бўлдик. Шоҳ Артахшас ҳукмронлигининг йигирманчи йили, Нисон ойи эди. Бир куни шоҳга шароб келтирилди. Мен шаробни олиб кириб, унга узатдим. Шоҳ қаршисида мен ҳеч қачон ғамгин аҳволда бўлмагандим. Малика ҳам шоҳнинг ёнида ўтирган эди. Шоҳ мендан: — Қанча вақт йўл юрасан? Қачон қайтиб келасан? — деб сўради. Мен унга қачон қайтиб келишимни айтдим. Шоҳ менга марҳамат қилиб, ижозат берди. Бу одамлар олий руҳоний Йўйиқим, ҳоким Нахимиё, руҳоний ҳамда тафсирчи Эзранинг замондошлари эдилар. Олий руҳоний Йўйиқим — Ёшуанинг ўғли, Ёҳузадахнинг набираси эди. Бу ишлар содир бўлганда, мен Қуддусда эмасдим. Бобил шоҳи Артахшас ҳукмронлигининг ўттиз иккинчи йилида мен шоҳ ҳузурига кетган эдим. Маълум вақт ўтгач, шоҳдан ижозат сўраб, Мен ҳеч кимнинг кумуши ёки олтини, ё кийимига кўз олайтирмадим. Наҳотки Раббимиз йўлида қилган хизматимиз учун текин еб–ичишга ҳуқуқимиз бўлмаса?! Бировнинг нонини бекорга емадик. Аксинча, бошқаларга оғирлигимиз тушмасин деб, кечаю кундуз ишладик. Машаққат билан меҳнат қилдик.
Выбор основного перевода