Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Эй Худойим! Тўвиё билан Санбаллатнинг қилмишларини ёдингда тут. Мени қўрқитмоқчи бўлган пайғамбар аёл Новадиёнинг ва бошқа пайғамбарларнинг қилмишларини унутма, уларнинг жазосини бер. Эй Худойим! Қилган бу ишларимни ёдингда тут, мендан марҳаматингни дариғ тутмагин. Сенинг уйинг учун ва уйингда ўтказиладиган сажда маросимлари учун садоқат билан қилган савоб ишларимни унутма. Сўнгра мен левиларга, ўзларингизни поклаб келиб, Шаббат кунини муқаддас сақлаш учун шаҳар дарвозаларини қўриқланглар, деб буйруқ бердим. Эй Худойим! Қилган бу ишларимни ҳам ёдингда тут, мендан марҳаматингни дариғ тутмагин. Буюк содиқ севгинг ҳақи менга шафқат қил. Қурбонликларни куйдириш учун ўтинларни ўз вақтида олиб келишни ва биринчи ҳосилдан руҳонийлар учун назрларни олиб келишни йўлга қўйдим. Эй Худойим! Қилган ишларимни ёдингда тут, мендан марҳаматингни дариғ тутмагин.
Выбор основного перевода