Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Яхшиси, анави савдогарларга сотайлик. Шунда унинг ўлимида жавобгар бўлиб қолмаймиз. Нима бўлганда ҳам, у укамиз, жигаримиз–ку! Ҳамма ака–укалари рози бўлишди. Бирор одам ўз қизини чўриликка сотса, у қиз, эркаклар сингари, олти йил тугамагунча озод бўлмайди. Агар юртдошингиздан бирортаси ўта қашшоқлашиб, ўзини сизга сотса, уни қулдай ишлатманг. Илгари пайғамбарлар гуруҳида бир пайғамбар бўлар эди. Ўша пайғамбарнинг беваси Элишайнинг олдига келиб фарёд қилди: — Сизга хизмат қилиб юрган менинг эрим вафот этди. Ўзингиз биласиз, у Эгамиздан қўрқарди. Бир одам олдин қарз берган эди. Энди у иккала ўғлимни ўзига қул қилиб олиб кетгани келди. Овқатингизни очлар билан баҳам кўринг, Уйсизларга уйингиздан жой беринг. Яланғочни кўрганингизда кийим беринг, Яқинларингиздан ёрдамингизни аяманг.”
Выбор основного перевода