Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Шунда Эзра ўрнидан туриб, руҳонийларнинг, левиларнинг ва бутун Исроил халқининг бошлиқларига, айтилганларни қиламиз, деб онт ичирди. Ҳаммалари онт ичдилар. Агар маҳаллий одамлар Шаббат куни ёки бошқа бирор муқаддас кунда сотиш учун дон ёки ҳар хил мол олиб келишса, улардан ҳеч нарса сотиб олмаймиз. Биз ҳар еттинчи йили ерга ишлов бермасликка ва берган ҳамма қарзларимиздан воз кечиб юборишга ваъда қиламиз. Шоҳ Зидқиё Қуддусдаги бутун аҳоли билан аҳд қилиб, иброний қулларни озодликка чиқаришни эълон қилгандан кейин, Еремиёга Эгамизнинг сўзи аён бўлди. Зидқиё қилган аҳдга кўра, ҳамма иброний қулларга ва чўриларга озодлик берилиши лозим эди. Яҳудий биродарларни қулликда тутиш ман этилган эди.
Выбор основного перевода