Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
Матушалоҳ туғилгандан кейин, Ханўх 300 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди. У умр бўйи Худога ҳамроҳ бўлиб яшади. Эй Исроил халқи! Эгангиз Худо сизлардан битта нарсани талаб қилади: Эгангиз Худодан қўрқинг, Унинг йўлидан юринг, Эгангиз Худони севинг, бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан Унга хизмат қилинг. Шомуил шундай жавоб берди: “Куйдириладиган ва бошқа қурбонликлардан кўра, Эгамиз итоат этганлардан шод бўлмасми?! Ҳа, итоат этиш — қурбонлик сўйишдан яхши, Худога итоаткорлик — қўчқорлар ёғидан аълороқдир. Эгамиз шундай айтмоқда: “Адолатни ҳимоя қилинг, Тўғри ишларни қилинг. Зотан, яқинда нажот бераман, Тез орада адолатимни зоҳир этаман. Юксак, юқори бўлган, абадий яшайдиган Эгамиз, Номи муқаддас Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен юксакда, муқаддас масканда яшайман. Камтарлар руҳини қайта тиклай деб, Итоаткорлар қалбини жонлантирай деб, Руҳи камтар, итоаткор одамлар билан биргаман. Ахир, ҳаммасини Ўз қўлларим билан яратганман, Ҳа, бутун борлиқ Мен туфайли мавжуддир, — демоқда Эгамиз. — Камтар, мўмин бўлган одамга, Каломим олдида титрайдиганга Мен эътибор билан қарайман. Зеро, Мен қурбонликни эмас, Раҳм–шафқатни истайман, Куйдирилган қурбонликларни эмас, Мени таниб–билишингни афзал кўраман.
Выбор основного перевода