Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
Зимри гуноҳ қилгани учун шу ҳодисалар юз берган эди. У Ерибомнинг йўлидан юриб, Эгамиз олдида қабиҳликлар қилган ва Исроил халқини гуноҳга бошлаган эди. Зимрининг бошқа ишлари, хоинлиги “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзиб қолдирилган. Омри ҳам Эгамиз олдида қабиҳликлар қилди. У шу даражада қабиҳлик қилдики, аввал ўтган шоҳларнинг бирортаси Омричалик қабиҳлик қилмаган эди. Омри ҳам Исроил халқини гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибомнинг йўлидан кетди. Омри халқни бутпарастликка бошлаб, Исроил халқининг Худоси — Эгамизни ғазаблантирди. Омрининг бошқа ишлари, кўрсатган қаҳрамонликлари “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзиб қолдирилган. Ниҳоят, Омри оламдан ўтиб, Самарияда ота–боболари ёнига дафн қилинди. Унинг ўрнига ўғли Ахаб шоҳ бўлди. Осо Яҳудога шоҳлик қилаётганига ўттиз саккиз йил бўлганда, Ахаб Исроил шоҳи бўлди. Ахаб Омрининг ўғли эди. У Самарияда туриб, йигирма икки йил давомида Исроилни бошқарди. Ахаб Эгамиз олдида шундай қабиҳликлар қилдики, олдин ўтган шоҳларнинг бирортаси ҳам шунчалик қабиҳлик қилмаган эди. Ҳатто Набат ўғли Ерибомнинг гуноҳларига шерик бўлгани камлик қилгандай, Сидонликлар шоҳи Этбаалнинг қизи Изабелга уйланиб, Баалга сажда қилиб, хизмат қила бошлади. Самарияда Баалга атаб қурган уйда қурбонгоҳ ҳам барпо қилди. Ахаб, бунинг устига, Ашерага атаб устун ясади. У ўзидан аввал ўтган ҳамма Исроил шоҳларидан зиёда гуноҳ қилиб, Исроил халқининг Худоси — Эгамизни ғазаблантирди. Бизнинг ота–боболаримиз бевафо эдилар. Улар Эгамиз Худо олдида ёмон ишлар қилиб, Уни тарк этдилар. Эгамизнинг маконидан юзларини ўгириб, Унга орқаларини бурдилар. Аммо улар итоат қилишни ҳам, қулоқ солишни ҳам хоҳламадилар. Ёвуз юракларининг ўжарликларига итоат қилдилар. Олдинга юрмай, орқага кетдилар. Мен бу шаҳарни шундай вайрон қиламанки, унинг олдидан ўтган–кетган ҳар бир киши шаҳарнинг аянчли аҳволидан даҳшатга тушиб, қотиб қолади. Қилич, очарчилик ва ўлат билан уларнинг кетидан қуваман. Буларни кўрган ер юзидаги ҳамма шоҳликлар даҳшатга тушади. Мен уларни тарқатиб юборган жойда уларнинг аҳволини кўрган ҳамма одамлар даҳшатга тушиб, ёқасини ушлайди. Уларни масхара қилиб, номини қарғишларда ишлатишади. Сизлар айтасиз: “Шарманда бўлдик. Ҳақоратлар эшитдик. Юзимиз шувут. Ахир, Эгамиз уйининг муқаддас хоналарини Ажнабийлар оёқ ости қилди.”
Выбор основного перевода