Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
Ҳа, Қуддус ҳам, Яҳудо ҳам қулади. Халқининг тиллари, ишлари Эгамизга қаршидир. Эгамнинг шуҳратини улар ерга булғади. Эгамиз шундай демоқда: “Халқим тилларини камон каби қайириб, Ёлғон сўзларни ўқдек отишади. Халқим ноҳақлик қилиб, юртда кучайиб бормоқда, Ёмонлик кетидан ёмонлик қилмоқда, Улар Мени тан олмайдилар. Қўшни қўшнисини алдайди, Биронтаси тўғри гап гапирмайди. Тили ёлғон гапиришга ўрганиб қолган. Ҳолдан тойгунча гуноҳ қилишади. Уларнинг тили ҳалокат келтирадиган ўққа ўхшайди, Оғзидан фақат ёлғон сўзлар чиқади. Қўшниларига ширин гапиришади, Ичларида эса уларни тузоққа туширмоқчи бўлишади. Халқимнинг ҳолига вой! Ахир, улар Мендан узоқлашди! Энди нобуд бўлишади! Ахир, Менга қарши бош кўтаришди! Уларни халос қилардим–у, Аммо Менга ёлғон гапиришди. Эгамиз шундай демоқда: “Яҳудо халқи гуноҳ устига гуноҳ қилди! Мен уларни жазосиз қолдирмайман, Ахир, улар қонунларимдан юз ўгирдилар. Қоидаларимни бажармадилар. Ота–боболари сингари, сохта худоларга сиғиниб, Ҳақ йўлдан оздилар. Эгамиз шундай демоқда: “Самарияликлар қалъаларини ҳаром бойликка тўлдирдилар, Тўғрилик нималигини улар билмайдилар.” Кулфат куни келишига сизлар ишонмаяпсизлар, Зўравонлик ҳукмрон бўлишига сабабчи бўляпсизлар! Сизлар фил суягидан ясалган супаларда чўзилиб ётасизлар, Курсиларда ёнбошлаб ўтирасизлар, Қўзичоқларнинг гўштидан лаззатланасизлар, Семиртирилган бузоқларнинг гўштидан таом ейсизлар, Эй тўшагида ётиб, ёвузликни режалаштирганлар! Сизнинг ҳолингизга вой! Тонг отганда сиз Режаларингизни амалга оширасиз. Ҳа, бу сизнинг қўлингиздан келади. Сизлар бировнинг экинзорига кўз олайтириб, Уни тортиб оласиз. Бировнинг уйини ёқтириб қолиб, Уни ўзингизники қилиб оласиз. Бирини ўз уйидан, Бошқасини мерос қилиб олган еридан маҳрум этасиз.
Выбор основного перевода