Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
Ҳа, халқим орасида ярамас одамлар бор. Улар қуш овлаётгандай писиб ётишар, Тузоқ қўйиб, одамларни ўз домига тортишар. Овчи қафасни қушларга тўлдиргандай, Улар уйларини ҳийлага тўлдирдилар. Шу туфайли кучайиб, давлат орттирдилар, Эгамиз шундай демоқда: “Самарияликлар қалъаларини ҳаром бойликка тўлдирдилар, Тўғрилик нималигини улар билмайдилар.” Сизлар шундай айтасизлар: “Янги ой шодиёнаси тезроқ тамом бўла қолса–ю, Донни сотсак. Шаббат куни тезроқ ўтса–ю, Буғдойни бозорга олиб чиқсак. Шунда биз оғирлигини камайтириб, Нархини оширамиз, Тарозидан уриб, одамларни алдаймиз. Сизлар бировнинг экинзорига кўз олайтириб, Уни тортиб оласиз. Бировнинг уйини ёқтириб қолиб, Уни ўзингизники қилиб оласиз. Бирини ўз уйидан, Бошқасини мерос қилиб олган еридан маҳрум этасиз.
Выбор основного перевода