Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
Эй само, қулоқ сол, мен гапираман. Эй замин, оғзимдан чиққан сўзларни эшит. Эшитинг, эй самолар, тингла, эй замин, Шудир Эгамизнинг каломи: “Бино қилдим болаларни, улғайтирдим уларни, Аммо улар исён қилдилар Менга. Эй Ёқуб насли, жамики Исроил уруғлари, Эгамизнинг сўзларини эшитинглар. Эй Исроил тоғлари, энди Менинг сўзимни эшитинг! Мен, Эгангиз Раббий, тоғлару қирларга, сойликлару водийларга, харобазорлару ҳувиллаган шаҳарларга гапирмоқдаман. Ахир, бу шаҳарлар атрофдаги ҳамма халқларга ўлжа ва кулги бўлди. Эгамизнинг даъвоси бор бу юрт аҳолисига, Эй Исроил халқи, қулоқ тут Эгамизнинг сўзига: “Бу юрт вафою садоқатни билмайди, Улар Мен, Худони тан олмайди. Яҳудога Эгамиз даъво қилади. Ёқуб наслининг таъзирини У беради, Тутган йўлига яраша уни жазолайди.
Выбор основного перевода