Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
Сен қурбонлигу назрни истамадинг, Куйдириладиган қурбонлик ҳамда Гуноҳ қурбонлигини талаб қилмадинг, Итоат қилишим учун Сен қулоқларимни очдинг. Шунда дедимки: “Мана, мен келдим. Муқаддас битикларда мен ҳақимда ёзилган. Қурбонликни Сен хоҳламайсан, Қурбонлик куйдирганимда ҳам Сен хуш кўрмаган бўлардинг. Сенга маъқул қурбонлигим эзилган руҳдир, Эзилган, тавба қилган юракни Сен рад этмайсан, эй Худо. Юксак, юқори бўлган, абадий яшайдиган Эгамиз, Номи муқаддас Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен юксакда, муқаддас масканда яшайман. Камтарлар руҳини қайта тиклай деб, Итоаткорлар қалбини жонлантирай деб, Руҳи камтар, итоаткор одамлар билан биргаман. Исроил Эгамизнинг илтифотини излайди, Қўй–молларини қурбонлик қилади, Аммо Эгамизни топа олмайди, Чунки Эгамиз уни тарк этган. Зеро, Мен қурбонликни эмас, Раҳм–шафқатни истайман, Куйдирилган қурбонликларни эмас, Мени таниб–билишингни афзал кўраман. Боринглар–да, Тавротдаги: “Мен қурбонликни эмас, раҳм–шафқатни истайман” деган сўзларнинг маъносини ўрганиб келинглар. Ахир, Мен солиҳларни эмас, гуноҳкорларни тавбага чақиргани келганман. Чунки буқаю такаларнинг қони ҳеч қачон гуноҳларни юва олмайди.
Выбор основного перевода