5
Эй халқим, наҳот эсламасангиз Мўаб шоҳи Болоқнинг ёвуз ниятини, Бавўр ўғли Баломнинг унга берган жавобини?! Шитимдан Гилгалга қилган сафарингизда ҳам Нималар юз берганини бир эсланг. Бу воқеаларни эсга олсангиз, Мен, Эгангиз, сизларни қутқармоқчи бўлиб, Не–не ишлар қилганимни кўрасиз!”
Бавўр ўғли Баломни чақирай деб, унинг олдига чопарлар жўнатди. Балом ўз она юрти, Фурот дарёси қирғоғидаги Патўр шаҳрида истиқомат қилар эди. Болоқ Баломга шундай деб даъват қилди: “Мисрдан чиққан бир халқ ер юзини босиб кетди. Энди эса улар шундоққина менинг биқинимда ўрнашиб олишди.
Мен уларга бас кела олмайман. Сен келиб, ўша халқни мен учун лаънатла. Балки шунда мен Исроил халқини мағлуб қилиб, юртимдан қувиб чиқара оларман. Шуни биламанки, сен кимни дуо қилсанг, ўша дуо олади, кимни лаънатласанг, ўша лаънати бўлади.”
Балом қуйидагича башорат қилди: “Мени Мўаб шоҳи Болоқ шарқий тоғлардан, Орамдан олиб келиб, деди: «Кел, мен учун Ёқуб наслини лаънатла, Кел, Исроил халқини сен қарға!»
Худо лаънатламаганни мен қандай лаънатлайин?! Эгамиз қарғамаганни қандай қилиб қарғайин?!
Исроил халқи Шитимда ўрнашганда, Исроил эркаклари Мўаб аёллари билан зино қила бошлашди.
Шундай қилиб, халқ биринчи ойнинг ўнинчи кунида Иордандан ўтди. Улар Ерихо шаҳрининг шарқидаги Гилгал деган жойда қароргоҳ қуришди.
Эгамиз Ёшуага: “Бугун Мен сизлардан Мисрдаги қуллик шармандалигини олиб ташладим”, — деди. Шунинг учун ўша жой бугунгача Гилгал деб аталади.
Исроил халқи Гилгалда турган пайтларида ойнинг ўн тўртинчи кунида кечқурун Ерихо ёнидаги текисликда Фисиҳ зиёфатини ўтказдилар.
Қудуқ олдидаги чўпонларнинг овозларин эшитинг. Мадҳ қилаётир улар Эгамизнинг зафарларини, Исроилдаги қишлоқларнинг ғалабаларини. Шаҳар дарвозаларига ҳамла қилди Эгамиз халқи:
Нима, сенинг Зиппур ўғли Болоқдан ортиқ жойинг бормиди?! У Мўаб шоҳи бўла туриб, Исроил халқи билан бирон марта ҳам тортишган эмас. Бирон марта ҳам бизга қарши жанг қилган эмас.
Энди шу ерда туринглар, Эгамизнинг сизларга ва ота–боболарингизга нажот бериш учун қилган ҳамма ажойиботларининг исботини Унинг ҳузурида сизларга кўрсатаман.
Лекин сенга бир оз эътирозим бор: орангизда Балом таълимотига риоя қилувчилар бор. Балом Исроил халқини йўлдан оздириш йўлини Болоққа ўргатганди. Болоқ эса Исроил халқини бутларга келтирилган қурбонлик гўштини ейишга ва фаҳш–зинога ундаганди.