Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
Эй Мени унутганлар, билиб қўйинг, Йўқса сизларни парча–парча қиламан, Биронта нажот бергувчи топилмайди. Мен Эфрайимга шердай ҳужум қиламан, Яҳудо халқига ёш арслондай ташланаман. Уларни Ўзим тилка–пора қиламан, Судраб, Ўзим билан олиб кетаман. Уларни ҳеч ким халос эта олмас. Эгамиз демоқда: “Туринг, эй Қуддус аҳолиси! Янчиб ташланг уларни! Темирдан қиламан шохларингизни, Бронзадан ясайман туёқларингизни, Эзиб мажақлайсиз кўплаб халқларни.” Олган ўлжангизни Эгамизга бағишлайсиз, Бутун олам Раббийсига ёв бойлигини назр қиласиз. Биргаликда улар жанг пайти кўчада лой кечган Жангчилардай бўладилар, Мен, Эгангиз, улар билан биргаман. Улар урушга чиқиб, Душман чавандозларини шарманда қиладилар.
Выбор основного перевода