Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
Энди Раббийнинг Ўзи сизларга аломат беради: ана, қиз ҳомиладор, у ўғил туғади ва Унинг исмини Иммануил қўяди. Ўша куни Исроилнинг қолган–қутгани, Ёқуб наслининг қутулганлари Бошқа суянмайди ўз зулмкорларига, Улар садоқат билан таянади Исроил халқининг Муқаддас Худоси — Эгамга. Ёқуб наслининг қутулганлари, омон қолганлари Қайтади қудратли Худога. Эй Исроил, сенинг халқинг Денгиз қумидай кўп бўлса ҳам, Энди улардан фақатгина саноқли одамлар қайтади. Зеро, “Қирғин бўлсин”, дея қарор қилинган, Худо одил ҳукмини Ўз халқининг бошига солади. Эй Эфрайим, қандай қилиб сендан воз кечай?! Эй Исроил, қандай қилиб сени ташлаб кетай?! Адмани йўқ қилганимдай, сени йўқ қила олармиканман?! Завўйимга қилганимни сенга қила олармиканман?! Бундай қилишга юрагим бетламас асло! Сенга бўлган меҳрим уйғонди. Чўлоқларни омон сақлайман, Ҳайдаб юборилганлардан кучли бир халқ бунёд этаман, Ўша кундан бошлаб, то абад Мен, Эгангиз, Сион тоғида уларга ҳукмронлик қиламан.” Энди эса нечун фарёд қиляпсан? Нима бўлди, ҳукмдоринг йўқмиди?! Нечун тўлғоқ тутган аёл каби азобланяпсан? Маслаҳатчинг нобуд бўлдими?! Эй қиз Қуддус, Туғаётган хотин каби оҳ–воҳ қилмайсанми?! Ўзингни ҳар томонга ташламайсанми?! Ахир, ҳозир шаҳардан чиқиб кетасан! Яланг қирларга бориб маскан қиласан! Ҳа, Бобилга сен сургун бўласан. Бироқ у ерда сен нажот топасан, Душман қўлидан халос қилар Эгамиз сени. Улар улуғ ота–боболардан келиб чиққан, Масиҳ ҳам жисман Исроил халқидан келиб чиққан. Бутун борлиқ устидан ҳукмдор бўлган Худога абадий ҳамду санолар бўлсин. Омин! Аёл ҳомиладор бўлиб, уни тўлғоқ тутар, дард билан бақирар эди.
Выбор основного перевода