Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
Шундай қилиб, Роҳила вафот этди ва Эфрат йўлида дафн қилинди. (Эфрат ҳозир Байтлаҳм деб юритилади.) Яҳудонинг қўлидан кетмас салтанат ҳассаси, Унинг наслида қолар салтанат тамғаси, Халқлар унга ўлпон келтирарлар, Унга итоат этиб таъзим қиларлар. Довуд Яҳудо ҳудудидаги Байтлаҳм шаҳридан — Эфратлик Эссай деган одамнинг ўғли эди. Эссайнинг саккизта ўғли бор эди. Шоулнинг шоҳлиги даврида Эссай анча кексайиб қолган эди. Ҳамма яширинган жойларини билиб олиб, кейин менга аниқ хабар келтиринглар. Ўшанда мен сизлар билан бораман. Агар Довуд ўша ерда бўлса, уни бутун Яҳудо уруғлари орасидан қидириб топаман. Эй Раббий, насллар оша Сен паноҳимиз бўлган эдинг. Тоғлар ҳали пайдо бўлмасдан олдин, Еру оламни яратмасингдан олдин, Абадулабад Сен Худосан. Мана биз учун бола туғилди, Ўғил бизга берилди. Ҳукмронлик Унинг зиммасидадир, Номи Ажойиб Маслаҳатчи, қудратли Худо, Абадий Ота, Тинчлик Шаҳзодасидир. Довуднинг тахтида Унинг ҳукмронлиги ортиб боради. Тинчлик то абад ҳукм суради. Ҳозирдан бошлаб, то абад У адолат ва ҳақиқат ила Шоҳлигини мустаҳкамлаб, барқарор қилади. Сарвари Олам жон куйдириб, Буни бажо айлайди. Келинглар, Эгамизни билишга интилайлик. Тонг отиши муқаррар бўлгандай, У албатта бизга зоҳир бўлади, Куз ва баҳорда ёмғир ёғиши табиий бўлгандай, У албатта олдимизга келади.” “Эй Яҳудо юртидаги Байтлаҳм! Сен Яҳудонинг буюк шаҳарларидан ҳеч кам эмассан. Зеро, сендан бир Ҳукмдор чиқади, У халқим Исроилга чўпонлик қилади.” Юсуф ҳам Жалиладаги Носира шаҳридан Яҳудиянинг Байтлаҳм шаҳрига йўл олди. Бу шаҳар Довуд шаҳри эди. Юсуф Довуд хонадонидан, унинг наслидан эди. Азалда Калом бор эди. Калом Худо билан бирга эди, Калом Худо эди. Муқаддас битикларда, Масиҳ Довуднинг уруғидан келиб чиқади, У Довуд яшаган Байтлаҳм қишлоғида туғилади, деб айтилмаганми?! Буни биз айтиб ўтган руҳоний, яъни Раббимиз Исо мисолида аниқ кўришимиз мумкин. Биз биламизки, Раббимиз Исо Леви қабиласидан эмас, балки Яҳудо қабиласидан келиб чиққан. Яҳудо қабиласидан ҳеч ким руҳоний бўлиб қурбонгоҳда хизмат қилмаган. Бунинг устига, Мусо бу қабила ҳақида гапирганда руҳонийликка доир бирон кўрсатма бермаган.
Выбор основного перевода