Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
Қолаверса, бизни Эгангизнинг хоҳишисиз бу юртни вайрон қилишга келган, деб ўйлайсизларми? Эгангизнинг Ўзи бизга: «Ўша жойга бориб, у ерни вайрон қилинглар», деб амр берган–ку!” У бир денгиздан иккинчисига қадар, Фурот дарёсидан тортиб, Ер юзининг тўрт томонига ҳукмронлик қилади. Ўша Эссай фарзанди Эгамиздан қўрқишдан завқ олар, Ҳукм қилмас кўзлари кўргани ила, Ажрим қилмас эшитганлари ила. У адолат ила бечорани ҳукм қилади, Тўғрилик ила ер юзи мазлумларини ажрим қилади. Бир оғиз сўзи билан золимни жазолайди, Нафаси ила фосиқни ўлдиради. Адолат унинг белидаги камар бўлади, Ҳаққоният унинг белидаги белбоғ бўлади. Чўпон каби, У Ўз сурувини боқади, Қўзиларни қўлларида кўтаради. Уларни кўтариб, бағрига босади, Қўзилари билан бирга она қўйни Эҳтиётлаб ҳайдаб боради. Эгам айтар: “Мана, Менинг қулим яшнайди, У кўтарилиб, юксалади, Ғоят баландга кўтарилади. Мен қулим Довудни чўпон қилиб тайинлайман. У сурувимни боқади, уларга чўпонлик қилади. Эй Эгам, Ўз халқингнинг чўпони бўлгин, Ўз сурувингни таёғинг билан бошқаргин, Уларнинг ён–атрофи кўм–кўк яйловлар, Улар эса чакалакзорда яшаяптилар. Узоқ ўтмишдагидай уларни ўтлатгин, Башан ва Гилад яйловларида уларни тўйғазгин. У буюк бўлади. Уни Худойи Таолонинг Ўғли деб аташади. Эгамиз Худо Унга бобоси Довуднинг тахтини беради.
Выбор основного перевода