Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
Вайроналар ичра ётар юртингиз, Оловда ёниб кетган шаҳарларингиз! Олдингизда ерингизни Еб битирар келгиндилар, Бегоналар юртингизни вайрон қилар. Ўша куни мустаҳкам шаҳарлари ўрмонлардаги ташландиқ жойларга ўхшаб қолади. Одамлар ташлаб кетган қир тепаликлар каби бўлади. Исроил халқи дастидан бу шаҳарлар харобазорга айланади. Исроил ўз Яратувчисини унутиб, саройлар қурди. Яҳудо кўплаб шаҳарларни мустаҳкам қилди. Мен эса шаҳарларига ўт қўяман, Қалъаларини оловга ем қиламан.” Жангу жадаллар сени четлаб ўтмайди. Шоҳ Шалман Байт–Арбэлни жангда вайрон қилгандай, Хотинларни бола–чақалари билан тошга уриб ўлдиргандай, Ҳамма шаҳарларинг вайрон бўлади. У кучлилар устига кулфат ёғдиради, Қалъаларни кулфатга гирифтор қилади.
Выбор основного перевода