Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
Кушнинг наслида яна Нимрўд дегани ҳам бор эди. Нимрўд ер юзидаги биринчи буюк жангчи эди. Нимрўд шоҳлигининг илк маркази Шинар еридаги Бобил, Эрах, Аккад шаҳарларининг ҳаммасини ўз ичига олган эди. Нимрўд ўша ердан Оссурияга бориб, Найнаво, Рехобўт–Ир, Колах, Эгамизнинг фариштаси Оссурияликларнинг қароргоҳига бориб, 185.000 кишини ўлдирди. Эртасига уйғониб қарасалар, қароргоҳ жасадга тўлиб кетибди! Оссурия шоҳи Санхарив қароргоҳни ташлаб, орқага қайтди. Ўз уйи Найнавога қайтиб, ўша ерда яшади. Нима бўлди Найнаво шаҳрига?! Ўхшар эди–ку у шернинг уясига. Ҳа, ўхшар эди Найнаво шер болаларини боққан бир инга. Шер ва она шер изғиган пайтда, Болалари хатарсиз эди у ерда! Шер ўз болалари учун Етарлича ўлжа тилка–пора қилган, У она шер учун ҳам овини бўғизлаган, Мурда билан тўлдирган ўз инларини, Ўлжа билан — уяларини. Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Мен сенга қаршиман, эй Найнаво! Жанг араваларингни тутатиб ёндираман. Ёш шерларинг қиличдан ҳалок бўлади. Сен энди ер юзида талончилик қилмайсан. Ўлпончиларингнинг овози ўчади.” Эгамиз шимолга қарши қўл кўтаради, У Оссурияни йўқ қилади. Найнаво шаҳрини вайрон қилади, Уни сувсиз саҳрога айлантиради.
Выбор основного перевода