Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4
Параллельные места
Элах ўғилларининг бу гуноҳи Эгамиз олдида жуда оғир эди, чунки улар Эгамизга аталган назр–ниёзларга шундай ҳурматсизлик қилишарди. Менинг халқим эса Мени тарк этди, Улар беҳуда бутларга тутатқи тутатдилар. Бутлари туфайли халқим қоқилди, Азалий йўлидан адашди. Тўғри йўлни тарк этиб, сўқмоқлардан юриб кетди. Руҳонийларингиз қонунимни бузиб, муқаддас нарсаларимни булғадилар. Муқаддас билан оддий нарсанинг фарқига бормадилар. Одамларга нима ҳарому нима ҳалол эканини ўргатмадилар, Шаббат кунларига риоя қилмадилар, хуллас, халқим орасида Мени беобрў қилдилар. Сарвари Олам шундай дейди: — Эй Ёқуб ўғлонлари, Мен Эгангизман. Мен ҳеч қачон ўзгармайман! Шунинг учунгина сизлар йўқ бўлиб кетмадингизлар. Ота–боболарингиз қонун–қоидаларимдан юз ўгирдилар. Сизлар ҳам улар сингари қонунларимга риоя қилмадингизлар. Энди тавба қилинглар. Ҳа, Менинг олдимга қайтиб келинглар. Шунда Мен ҳам олдингизга қайтиб бораман. Аммо сизлар: “Нега тавба қилишимиз керак?” деб сўрайсизлар.
Выбор основного перевода