Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4
Параллельные места
Сизлар айтасиз: “Қани, тез бўлсин, Қиладиганини дарров қилсин, Токи биз буни кўрайлик. Исроил халқининг Муқаддас Худосининг мақсади Зудлик билан амалга ошсин, Токи биз буни билиб олайлик.” Ҳолингизга вой, эй ёмонни яхши, Яхшини ёмон деб айтадиганлар, Зулматни нур билан, Нурни эса зулмат билан алмаштирадиганлар! Эй аччиқни ширин, Ширинни аччиқ дейдиганлар! Сарвари Олам шундай дейди: “Мана, Мен Ўз элчимни юборяпман. У Мен учун йўлни ҳозирлайди. У тўсатдан Ўз Маъбадига келади. Сизлар излаётган Раббий Ўшадир. Аҳд элчиси Унинг Ўзидир. Сизлар Ундан ғоят мамнун бўласиз.” Эгамиз шундай деди: — Сизлар Мен ҳақимда ёмон гапирдингиз. Яна: “Қачон Сен ҳақингда ёмон гапирибмиз?” дейсизлар–а. Сизлар айтасиз: “Худога хизмат қилиш беҳуда. Сарвари Оламнинг талабларини адо этишдан ҳеч фойда йўқ. Унинг ҳузурида азадор каби юришнинг нима кераги бор?! Такаббурлар бахтли–ку. Ёвузлар ҳам гуллаб–яшнайдилар. Мана, қаранг, улар Худони синаб туриб жазодан ҳам қочиб қутулдилар.” шундай дейдилар: “Раббимиз Исо келаман деб, сўз берган эди. Қани У?! Мана, ота–боболаримиз дунёдан ўтиб кетганларидан бери, ҳеч нарса ўзгармади. Дунё бино бўлганидан бери, ҳамма нарса шундайлигича турибди.”
Выбор основного перевода