Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4
Параллельные места
Леви қабиласи ҳақида шундай деди: “Эй Эгам, Сен Урим билан Туммимни Тақводор Левига бердинг. Уни Массахда синаб кўрдинг, У билан Марива сувлари бўйида беллашдинг. У ота–онасидан, ака–укасидан, Бола–чақасидан Сени устун кўрди. Сенинг амрларингни бажарди, Аҳдингга содиқ қолди. Ёқуб наслига қоидаларингни, Исроил халқига қонунингни ўргатади, Ҳузурингда тутатқилар тутатиб, Қурбонгоҳингда қурбонликлар куйдиради. Агар ўша пайғамбарлар кенгашимда бўлганларида эди, Сўзларимни халқимга етказган бўлардилар. Халқимни ёмон йўлдан, Ёвуз қилмишлардан қайтарган бўлардилар.” Донолар мусаффо осмон каби яшнайдилар, одамларни ҳақ йўлга солганлар эса юлдузлар каби мангу порлайверадилар. Аммо Эгамиз ҳамон шаҳардадир. У доимо тўғри иш қилади, У ноҳақлик қилмайди асло! У ҳар куни эрталабдан адолат ўрнатади, Тонг саҳардан одиллик билан иш тутади, Фосиқлар эса уялмай ёмонлик қилаверади. Эсингизда бўлсин, гуноҳкорни ноҳақ йўлдан қайтарган одам ўша гуноҳкорнинг нажот топишига ва беҳисоб гуноҳларининг ювилишига сабабчи бўлади. Сизга чинини айтайин: еру осмон йўқ бўлиб кетиши мумкин. Аммо Тавротдаги на бир ҳарф, на бир нуқта ўчади. Унда ёзилган ҳамма нарса амалга ошади.
Выбор основного перевода