Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4
Параллельные места
Яҳудий эркакларининг баъзилари ўша халқларнинг қизларига уйландилар, ўғилларига ҳам ўша халқларнинг қизларидан олиб бердилар. Шу тариқа муқаддас халқ юртдаги бошқа халқлар билан чатишиб кетди. Бу хиёнатни йўлбошчилар билан амалдорлар бошлаб беришди.” Ўша кунларда Ашдодлик, Оммонлик ва Мўаблик аёлларга уйланган яҳудийлар ҳақида хабар топган эдим. Барча қилмишларидан кейин ҳам, олдимга қайтиб келади, деб ўйлаган эдим. Лекин у қайтиб келмади. Шунинг учун Мен садоқатсиз Исроилга талоқ хатини бериб, жўнатиб юбордим. Унинг синглиси Яҳудо эса буни кўрган эди. Шунга қарамай бу мунофиқ заррача ҳам қўрқмади, у Менга вафо қилмай, фаҳшга берилди. Барча қилмишларидан кейин ҳам, олдимга қайтиб келади, деб ўйлаган эдим. Лекин у қайтиб келмади. Шунинг учун Мен садоқатсиз Исроилга талоқ хатини бериб, жўнатиб юбордим. Унинг синглиси Яҳудо эса буни кўрган эди. Шунга қарамай бу мунофиқ заррача ҳам қўрқмади, у Менга вафо қилмай, фаҳшга берилди. Исроил тош ва ёғочдан ясалган худоларга сиғиниб, зино қилган эди. Енгилтаклик билан фоҳишалик қилиб, юртни ҳаром этган эди.
Выбор основного перевода