Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4
Параллельные места
Шунинг учун эркак киши ота–онасидан бўлак бўлиб, хотинига боғланиб қолади, иккаласи бир тан бўладилар. Зино қилманг. Агар эркак қўшнисининг хотини билан зино қилса, иккови ҳам ўлдирилсин. Ҳа, отангиз Иброҳимга боқинг, Сизни туққан Сорага қаранг. Иброҳимни чақирганимда, у ёлғиз эди, Мен унга барака бериб, кўпайтирдим. “Эй инсон, Исроилнинг хароб шаҳарларида яшаб юрган одамлар шундай деб юришибди: «Иброҳим ёлғиз ўзи бўла туриб, бутун юртга эгалик қилар эди. Биз эса кўпчиликмиз. Бизнинг ҳам бу юртга эгалик қилишга ҳақимиз бор.» Исо уларга шундай жавоб берди: — Наҳотки сизлар: азалда Яратувчи “одамларни эркагу аёл қилиб яратди” деган сўзларни ўқимаган бўлсангизлар? “Шунинг учун эркак киши ота–онасидан бўлак бўлиб, хотинига боғланиб қолади, иккаласи бир тан бўладилар.”
Выбор основного перевода