1
Сарвари Олам шундай дейди: “Эй руҳонийлар, энди сизларга амрим шудир: Менга қулоқ солинг. Чин юракдан номимни улуғланг. Акс ҳолда, устингизга лаънатлар ёғдираман, баракаларингизни лаънати қиламан. Дарвоқе, баракаларингизни лаънатлаб бўлдим ҳам, чунки биронтангиз огоҳимга эътибор бермадингиз.