Сарвари Олам шундай дейди: — Эй руҳонийлар, ўғил отасини ҳурмат қилади–ку! Хизматкор хўжайинидан қўрқади–ку! Агар Мен Отангиз бўлсам, нега Мени ҳурмат қилмайсиз? Агар Хўжайинингиз бўлсам, нега Мендан қўрқмайсиз? Сизлар Мени хўрлаяпсиз. Яна: “Қандай қилиб Сени хўрлабмиз?” деб сўрайсиз.
Руҳонийнинг вазифаси одамларга тўғри таълим беришдир. Одамлар унинг олдига маслаҳат сўраб боришлари керак, ахир, Мен Сарвари Оламман, у Менинг элчимдир.
Аммо, эй руҳонийлар, сизлар йўлимдан оғдингизлар, ўз кўрсатмаларингиз билан кўпларни йўлдан урдингизлар. Леви қавми билан тузган аҳдимни барбод қилдингизлар, — дейди Сарвари Олам.