Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4
Параллельные места
Сен унга айт: Мен Финхаз билан алоҳида тинчлик аҳдимни тузаман. У ота–онасидан, ака–укасидан, Бола–чақасидан Сени устун кўрди. Сенинг амрларингни бажарди, Аҳдингга содиқ қолди. Тоғлар ўрнидан қўзғалса ҳам, Тепаликлар тебранса ҳам, Менинг содиқ севгим сендан кетмайди, Менинг тинчлик аҳдим ўзгармайди.” Сени севувчи Эгамизнинг каломи шудир. Ахир, ҳаммасини Ўз қўлларим билан яратганман, Ҳа, бутун борлиқ Мен туфайли мавжуддир, — демоқда Эгамиз. — Камтар, мўмин бўлган одамга, Каломим олдида титрайдиганга Мен эътибор билан қарайман. Эй Исроил халқи! Сизлар менинг сурувимсиз. Мен сизлар билан тинчлик аҳдини тузиб, юртдаги барча ёввойи ҳайвонларни қувиб чиқараман. Шунда сизлар дашту биёбонларда осойишта ҳаёт кечирасизлар, ўрмонларда тинч ухлайсизлар.
Выбор основного перевода