Ўз қўлинг ила қувдинг бегона халқларни, Уларнинг юртига ўтқаздинг оталаримизни. Кулфатга солдинг бегона халқларни, Озод қилдинг Сен оталаримизни.
Улар юртни қилич ила олмадилар, Ўз қўллари билан ғалабага эришмадилар. Улар Сенинг ўнг қўлинг, қудратинг, Сенинг юз нуринг ила ғолиб бўлдилар. Зеро, Сен улардан мамнун бўлгандинг.