Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Ёқуб йўлида давом этиб, ниҳоят, шарқдаги юртга етиб келди. Шоҳ Эглон Оммон ва Омолек халқлари билан биргаликда Исроил халқини енгиб, пальма шаҳри Ерихони қўлга киритди. Мидиёнлар, Омолек халқи ва шарқдаги кўчманчилар биргаликда Иордан дарёсидан ўтиб, Йизрил водийсида қароргоҳ қурдилар. Мидиёнлар, Омолек халқи ва шарқдаги кўчманчилар водийда чигирткадай ғижиллаб ётарди. Уларнинг туялари эса денгиз қирғоғидаги қумдай сон–саноқсиз эди. Ўша пайтда Зевах ва Залмуно ўз лашкарлари билан Кархорда турган эдилар. Шарқдаги кўчманчиларнинг 120.000 нафар сипоҳи ҳалок бўлиб, 15.000 тачаси қолганди. Сулаймоннинг донолиги бутун шарқ халқларининг донолигидан, бутун Миср халқининг донолигидан ҳам ортиқ эди. Унинг яна етти мингта қўйи, уч мингта туяси, омочга қўшиладиган беш юз жуфт ҳўкизи, беш юзта эшаги ва жуда ҳам кўп хизматкорлари бор эди. Бу киши шарқда яшайдиганлар орасида энг буюк одам эди.
Выбор основного перевода