Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Ўлдирилган аёлнинг исми эса Хозби эди, у Мидиёнликларнинг уруғбошиси Зурнинг қизи эди. Эгамиз Мусога: — Мидиён халқини душман деб билинглар, уларни қириб ташланглар! — деди. — Чунки улар сизларга душманлик қилиб, Пиёрдаги воқеа орқали сизларни йўлдан оздиришди. Бундан ташқари, Пиёрда ўлат ҳукмронлик қилган куни ўлган Мидиёнлик йўлбошчининг қизи Хозби орқали сизларни алдашди. Эгамиз Мусога деди: — Исроил халқи учун Мидиёнлардан қасос ол. Ўшандан сўнг сен оламдан кўз юмасан. Шундан кейин Мусо халққа айтди: — Одамларингизнинг бир қисмини қуроллантиринглар. Улар Мидиён халқи билан жанг қилиб, улардан Эгамизнинг қасосини олишсин. Исроил халқи Эгамизнинг олдида қабиҳликлар қилди, улар Баал деган худонинг тасвирларига сиғина бошлашди. Аммо ҳакам оламдан кўз юмгач, улар яна эски қилмишларига қайтишар эди. Ота–боболаридан ҳам баттар гуноҳлар қилиб, бошқа худоларга сажда қилишар, уларга сиғинишар эди. Бу одатларининг биронтасини ҳам қолдирмай, қилмишларини ўжарлик билан давом эттиришар эди.
Выбор основного перевода