Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Мен бошингизга кулфат соламан, сизларни тузалмас касалликка дучор қиламан, иситмангизни чиқариб, кўзингизнинг нурини оламан, жонингизни изтиробга соламан. Эккан уруғларингиз беҳудага кетар, чунки ҳосилингиз ғанимларга насиб этар. Бир қиз билан унаштириласиз, аммо у билан бошқаси ётади. Уй қурасиз–у, уйингизда яшамайсиз, узумзор экасиз–у, мевасидан емайсиз. Молингизни кўз олдингизда сўйишади, лекин гўштини емайсиз. Эшагингизни кўз олдингиздан ўғирлаб кетишади, қайтиб беришмайди. Қўйларингиз душманларингизга берилади. Сизларга ҳеч ким ёрдам бермайди. Ўғилларингиз, қизларингиз кўз олдингизда бошқа халқларга берилади. Улар томон талпинасиз–у, бирор нарса қилишга ожиз бўласиз. Ерингиз ҳосилидан, меҳнатингиз самарасидан бегона халқлар баҳраманд бўлади. Сизни эса ҳар куни эзишади, хор қилишади. Сизларни хонавайрон қилмагунча, молларингизни, ерингизнинг ҳосилини ейишади. Сизларга на донни, на шаробни, на зайтун мойини, на подангиздаги бузоқларни, на сурувингиздаги қўзиларни қолдиришади. Шунда сизлар йўқ бўлиб кетасизлар. Сиз экасиз, аммо ўриб олмайсиз. Мой оласиз, аммо ундан фойдаланмайсиз. Узум эзасиз, аммо шаробидан ичмайсиз.
Выбор основного перевода