Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Эгамизнинг ҳузуридан олов чиқиб, қурбонгоҳ устидаги куйдириладиган қурбонликни ва ёғларни ямлаб юборди. Халқ буни кўргач, ҳайқириб юборди–да, ерга мук тушди. Ўша заҳоти Эгамиз олов юборди. Олов куйдиришга аталган қурбонликни, ўтинларни, тошларни ва тупроқни ямламай ютиб юборди. Хандақдаги сувни ҳам олов тортиб кетди. Довуд у ерда Эгамизга атаб қурбонгоҳ қуриб, куйдириладиган қурбонликлар ва тинчлик қурбонликларини атади. Сўнгра Эгамизга илтижо қилди. Эгамиз унинг илтижосига жавоб бериб, қурбонгоҳ устига осмондан олов туширди. Сулаймон ибодат қилиб бўлиши биланоқ, осмондан аланга тушиб, куйдириладиган ва бошқа қурбонликларни ямлаб юборди. Эгамизнинг улуғворлиги Маъбадни тўлдирди.
Выбор основного перевода