Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Шунда Мусо: — Исроил халқи гапимга қулоқ солмасдан: “Эгамиз сенга зоҳир бўлмаган”, деб менга ишонмаса, унда нима қиламан? — деб сўради. — Қўлингдаги нима? — деб сўради Эгамиз. — Таёқ, — деб жавоб берди Мусо. — Таёқни ерга ташла! — деб амр қилди Эгамиз. Мусо таёқни ерга ташлаган эди, таёқ илонга айланиб қолди. Мусо дарров илондан ўзини олиб қочди. Эгамиз яна Мусога: — Қўлингни узатиб, илоннинг думидан ушла! — деб амр берди. Мусо қўлини узатиб, илоннинг думидан ушлаган эди, шу заҳоти илон Мусонинг қўлида яна таёққа айланиб қолди. — Шу мўъжизани кўрсатасан! — деб амр берди Эгамиз, — токи Менинг халқим ота–боболари — Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси — Мен сенга зоҳир бўлганимга ишонсинлар. Сўнгра Эгамиз яна: — Қўлингни қўйнингга тиқ! — деб амр берди. Мусо қўлини қўйнига тиқиб, чиқарган эди, қўлига яра тошиб, қордай оппоқ бўлиб қолди. — Қўлингни яна қўйнингга тиқ! — деб амр берди Эгамиз. Мусо қўлини яна қўйнига тиқиб чиқарган эди, қўли танасининг қолган қисми сингари асл ҳолига қайтди. — Агар сенга ишонмасалар ёки кўрсатган биринчи мўъжизангга эътибор бермасалар, иккинчи мўъжизага ишонадилар, — деди Эгамиз. Агар мен Сендан марҳамат топган бўлсам, илтижо қиламан: менга йўлларингни кўрсатгин. Сендан марҳамат топиб юришим учун Сени билайин. Бу халқ Ўзингнинг халқинг эканини ёдингда тутгин. Шунда Гидўн Худога деди: “Исроил халқини мен орқали озод қилишингни айтган эдинг, бунга амин бўлмоқ учун, мана мен титилган жунни хирмонга қўяман. Агар эрталаб шудринг фақатгина жуннинг устида бўлиб, ер қуп–қуруқ бўлса, Сен Исроил халқини мен орқали озод қилишингга ишонаман.” Ҳизқиё Ишаёдан: — Эгамиз мени соғайтиришини ва учинчи куни Эгамизнинг уйига боришимни қандай биламан? Буни нима исботлайди? — деб сўради. Ишаё шундай жавоб берди: — Эгамиз берган ваъдасини бажаришини исботлаб, сенга аломат кўрсатади. Соя Охознинг зинапоясидан ўн қадам олдинга кетсинми ёки ўн қадам орқага сурилсинми? — Айтганларимни амалга оширишимга ишонч ҳосил қилишинг учун, Мен, Эганг Худодан ўзингга бирор аломат сўра, ўша аломат ўликлар диёридан чуқур ёки фалак тоқидан баланд бўлсин. Эй Ҳизқиё! Мен, Эганг, берган ваъдамни бажараман. Мана сенга Мендан аломат: ана қара! Ботаётган қуёш Охознинг зинапоясига соя тушириб турибди. Ўша сояни ўн қадам орқага сурдираман.»” Шундай қилиб, соя ўн қадам орқага кетди.
Выбор основного перевода