Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Еруббаал, яъни Гидўн, жамики лашкари билан барвақт туриб, қароргоҳини Харўд булоғининг бўйида жойлаштирди. Мидиёнларнинг қароргоҳи эса улардан шимолда, Мўре тепалигининг ёнидаги водийда жойлашган эди. Эгамиз эса Гидўн, Барақ, Йифтох, Шимшўн сингари ҳакамларни юборди. Бехавотир яшанглар деб, сизларни бўйсундирган ғанимларингиз қўлидан озод этди. Гидўннинг ўғли Абумалекни ким ўлдирган эди? Эсингизда йўқми, Тавозда бир аёл Абумалекнинг устига девор тепасидан тегирмон тошини ташлаб юбориб ўлдирганди–ку! Шундай экан, нима учун деворга бунчалик яқин бордингизлар?” Агар шу гапларни айтса, сен: “Қулингиз Уриё ҳам ўлди”, дейсан.
Выбор основного перевода