Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Шунинг учун бу жойга Иброҳим “Эгамиз беради” деб ном қўйди. Бу ном бугунги кунда: “Эгамизнинг тоғида берилади” деган ҳикматга айланиб кетган. Бу ерда у қурбонгоҳ қуриб, бу жойни “Худо Исроилнинг Худосидир” деб атади. Мусо бир қурбонгоҳ қурдириб, бу қурбонгоҳга: “Эгам байроғимдир” деб ном берди. Рубен ва Гад қабилалари қурбонгоҳга Гувоҳ деган ном беришди, чунки улар: “Эгамиз — Худо эканлигини бу қурбонгоҳ ҳаммамизга эслатиб туради”, деб айтишган эди. Гидўн ўша олтиндан бир ҳайкал ясаб, уни ўз шаҳри Ўфрага ўрнатиб қўйди. Бутун Исроил халқи Худога бевафолик қилиб, ўша ердаги ҳайкалга сиғина бошлади. Бу ҳайкал Гидўн ва унинг оиласи учун тузоқ бўлиб қолди. Гидўн улуғ ёшга кириб оламдан ўтди ва Ўфра шаҳридаги отаси Йўшнинг хилхонасига дафн этилди. Бу шаҳар Абуазар уруғига қарашли эди.
Выбор основного перевода