Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Яҳудо
1
Параллельные места
Исроил халқи Рамзесдан Сухотга қараб яёв йўлга чиқди. Улар 600.000 тача эркак бўлиб, аёллар ва болалар бу ҳисобга кирмасди. Шундай қилиб, ўша куниёқ Эгамиз Исроил оилаларини ва қабилаларини Мисрдан олиб чиқди. Аммо Мусо: — Қўрқманглар! — деди. — Жойингизда тўхтаб, қараб туринглар. Ҳозир кўрасизлар, Эгамиз сизларни қандай қилиб қутқарар экан. Ҳозир қаршингизда турган Мисрликларни қайтиб кўрмайсизлар. Жасадларингиз мана шу саҳрода қолади. Рўйхатга кирган йигирма ва ундан юқори ёшдагилар — Мендан минғирлаб нолиганларнинг ҳаммаси Мен онт ичиб, сизларга яшаш учун бермоқчи бўлган юртга киришмайди. У юртга фақат Яфунах ўғли Холиб билан Нун ўғли Ёшуа киришади. Менга қарши йиғилган мана шу қабиҳ жамоанинг ҳаммасини Мен шундай аҳволга соламанки, улар мана шу саҳрода қирилиб, йўқ бўлиб кетишади. Буни Мен, Эгангиз, айтдим.” Эгамиз қўлини кўтариб, онт ичди: “Сизларни саҳрода яксон қиламан. Гарчи шундай бўлса ҳам, уларнинг деярли ҳаммаси Худони норози қилди, шунинг учун итоатсизларни Худо саҳрода ҳалок қилди. Сизлар айтганларимнинг ҳаммасини биласизлар, ўзларингиз Масиҳ ҳақида ўрганган ҳақиқатда собит турибсизлар. Шунга қарамай, буларни сизларга доимо эслатиб туришни хоҳлайман.
Яҳудо
1
Выбор основного перевода