Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Яҳудо
1
Параллельные места
Кимки Хушхабарга ишониб, сувга чўмдирилса, нажот топади. Ишонмаган эса маҳкум бўлади. Унга ишонган одам ҳукм қилинмайди. Унга ишонмаган одам эса аллақачон маҳкум бўлган, чунки у Худонинг ягона Ўғлига ишонмади. Тўғри, Худо Ўз ғазаби ва қудратини жазо орқали кўрсатишга ҳақлидир. Аммо жазога мубтало бўладиганларнинг ҳалокатини орқага суриб, сабр–бардош кўрсатса, нима бўпти? Аммо баъзи сохта биродарлар билдирмайгина орамизга кириб олиб, Исо Масиҳ бизга ато этган озодлик ҳақида суриштириб кўрдилар. Уларнинг мақсади бизни яна қулларга айлантириш эди. Исроил халқи орасида сохта пайғамбарлар бўлгани каби, сизларнинг орангизда ҳам сохта устозлар бўлади. Улар найранг ишлатиб, орангизда ҳалокатли бидъатлар тарқатадилар. Ҳатто уларнинг жонларини сотиб олган Хўжайинини ҳам рад этиб, бу билан ўзларини муқаррар кулфатга йўлиқтирадилар.
Яҳудо
1
Выбор основного перевода