Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Яҳудо
1
Параллельные места
Вақти келиб, Қобил ернинг ҳосилидан Эгамизга назр олиб келди. Ҳобил ҳам сурувидаги биринчи туғилган қўзилардан биттасини танлаб олиб, сўйди ва қўзининг ёғли жойларини Эгамизга назр қилиб олиб келди. Эгамиз Ҳобилни ва унинг назрини манзур кўрди, лекин Қобилнинг ўзи ҳам, унинг назри ҳам маъқул бўлмади. Қобил қаттиқ хафа бўлиб, қовоғини солди. Шунда Эгамиз Қобилга деди: “Нега хафа бўлдинг? Нимага қовоғингни солдинг? Агар сен тўғри иш қилсанг, сени қабул қилмасмидим?! Билгинки, ёмон иш қилсанг, эшигингда гуноҳ пойлаб туради, шерга ўхшаб ташланиб, сени ўлжа қилмоқчи бўлади. Гуноҳ сенинг устингдан ҳукмрон бўлишни истайди. Лекин сен гуноҳни мағлуб қилишинг керак.” Қобил укаси Ҳобилга: “Юр, далага борамиз”, деб таклиф қилди. Улар далага борганларида, Қобил укасига ташланиб, уни ўлдирди. Бир куни Леви қабиласининг Қоҳот уруғидан бўлган Изхор ўғли Кўрах Мусога қарши исён кўтарди. У Рубен қабиласидан Элиёбнинг ўғиллари Датан ва Абурамни ҳамда Палаф ўғли Онни ёнига қўшиб олди. Исроил халқининг 250 йўлбошчиси ҳам уларга қўшилди. Бу йўлбошчилар жамоа кенгашининг тайинланган аъзоларидан бўлиб, обрўли кишилар эди. Бир куни Леви қабиласининг Қоҳот уруғидан бўлган Изхор ўғли Кўрах Мусога қарши исён кўтарди. У Рубен қабиласидан Элиёбнинг ўғиллари Датан ва Абурамни ҳамда Палаф ўғли Онни ёнига қўшиб олди. Исроил халқининг 250 йўлбошчиси ҳам уларга қўшилди. Бу йўлбошчилар жамоа кенгашининг тайинланган аъзоларидан бўлиб, обрўли кишилар эди. Улар Мусо билан Ҳорунга қарши йиғилишиб, икковига шундай дейишди: — Сизлар ҳаддингиздан ошиб кетдингиз! Ахир, бутун жамоа ва унинг ҳар бир аъзоси Эгамизга тегишли–ку! Эгамиз ҳаммамиз билан биргадир. Нимага энди сизлар ўзингизни Эгамизнинг жамоасидан устун қўйяпсизлар?! Кўрах бутун жамоани Учрашув чодири киравериши олдига — Мусо ва Ҳоруннинг рўпарасига тўплагач, Эгамиз улуғворлигини бутун жамоага зоҳир қилди. Кейин Эгамиз Мусо билан Ҳорунга: — Бу жамоадан нари туринглар, — деди. — Мен уларни бир зумда йўқ қилиб юбораман. Иккови эса мук тушиб: — Эй Худойим! Эй одамзод руҳларининг Худоси! — деб илтижо қилишди. — Гуноҳ қилган битта одам–ку, Сен эса бутун жамоадан ғазабланяпсанми?! Эгамиз Мусога деди: — Жамоага айт, улар Кўрах, Датан ва Абурамнинг чодирларидан узоқроқ туришсин. Мусо ўрнидан туриб, Датан билан Абурамнинг олдига кетди. Исроил оқсоқоллари ҳам Мусога эргашишди. Мусо жамоага деди: — Бу қабиҳ одамларнинг чодирларидан узоқроқ туринглар. Уларнинг бирор нарсасига ҳам тегманглар. Акс ҳолда, уларнинг ҳамма гуноҳлари учун сизлар нобуд бўласизлар. Жамоа Кўрах, Датан ва Абурамнинг чодирларидан узоқроққа бориб туришди. Датан ва Абурам эса хотинлари, бола–чақалари билан чодирларининг кираверишига чиқиб турган эдилар. — Бу ишларнинг ҳаммасини адо этишим учун мени Эгамиз юборганини, буларни ўзимча қилмаганимни шундан биласизлар, — деди Мусо. — Агар Кўрах ва унинг шериклари ўз ажали билан, ҳамма одамлар каби, ўлишса, мени Эгамиз жўнатмаган бўлади. Борди–ю, Эгамиз фавқулодда бир нарса қилса — ер ёрилиб уларни бор нарсаси билан ютиб юборса, улар ўликлар диёрига тириклайин кириб кетишса, билингларки, ўша одамлар Эгамизни хўрлаган бўлади. Мусо гапини энди тугатган ҳам эдики, ўша одамларнинг оёғи остидаги ер ёрилиб кетди. Ернинг оғзи катта очилиб, уларни оила аъзолари, Кўрахнинг ҳамма шериклари, мол–мулки билан бирга ютиб юборди. Шундай қилиб, улар жамики мол–мулки билан бирга тириклайин ўликлар диёрига кириб кетишди. Ер ёпилиб, уларни жамоа орасидан ғойиб қилди. Уларнинг фарёдидан атрофда турган Исроил халқи: “Бизни ҳам ер ютиб юбормасин!” деб бақирганча тумтарақай бўлди. Шу пайт Эгамиз аланга юбориб, тутатқи тутатган 250 нафар одамни куйдириб юборди. Шундай қилиб, Мўаб ва Мидиён оқсоқоллари Баломнинг олдига борар эканлар, унга тўланадиган лаънат ҳақини ҳам ўзлари билан олиб кетдилар. Улар Баломнинг ҳузурига келишгач, унга шоҳ Болоқнинг гапларини айтишди. — Баломнинг маслаҳати билан Пиёр тоғида Исроил халқини Эгамизга хиёнат қилишга ундаган шулар–ку! Ўшаларнинг дастидан Эгамизнинг жамоаси орасида ўлат пайдо бўлган эди! Шуни билгинки, охирги кунларда оғир вақтлар келади. Ўша пайтда одамлар фақат ўзини ўйлайдиган, пулпараст, мақтанчоқ, такаббур, сўкинадиган, ота–онага итоат қилмайдиган, нонкўр, диёнатсиз, тош юрак, гиначи, туҳматчи, нафсини тия олмайдиган, ваҳший, яхшиликдан ҳазар қиладиган, хоин, бебош, босар–тусарини билмайдиган бўладилар. Улар Худони эмас, айш–ишратни яхши кўрадилар. Ўзларини художўй қилиб кўрсатадилар–у, аммо ҳақиқий имондан юз ўгирадилар. Сен бундай одамлардан узоқлаш. Улар атрофдагиларнинг ишончини суиистеъмол қилиб, уйларига кириб оладилар. Турли ҳирсу ҳавасларга берилган, гуноҳларидан виждони қийналиб юрган нодон аёлларнинг дилини овлайдилар. Қачон қарама, бундай аёллар янги таълимотлар пайида бўладилар, ҳақиқатни эса тан олмайдилар. Яннис ва Ямбрис Мусога қандай қарши турган бўлсалар, бу одамлар ҳам ҳақиқатга худди шундай қарши турадилар. Аммо фикри бузуқ, имони сохта бу одамлар Улар тўғри йўлни тарк этдилар, Бавўр ўғли Балом йўлидан бориб, гумроҳ бўлдилар. Балом ҳаром йўл билан пул топишни хуш кўрганди. Ёвуз шайтон зоти бўлган Қобилга ўхшамайлик. У ўз укасини ўлдирганди. Нима учун укасини ўлдирди? Чунки унинг ишлари қабиҳ, укасининг ишлари эса тўғри эди. Лекин сенга бир оз эътирозим бор: орангизда Балом таълимотига риоя қилувчилар бор. Балом Исроил халқини йўлдан оздириш йўлини Болоққа ўргатганди. Болоқ эса Исроил халқини бутларга келтирилган қурбонлик гўштини ейишга ва фаҳш–зинога ундаганди.
Яҳудо
1
Выбор основного перевода