Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Яҳудо
1
Параллельные места
Қилмаган совғаси билан мақтанадиган одам ёмғирсиз булут ва шамол кабидир. Мен, Эгангиз Раббий, барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаман: ана, чўпонсиз қолган қўйларим ўлжа бўлди. Менинг қўйларим ҳамма ёввойи ҳайвонларга егулик бўлди. Эй чўпонларим, сизлар қўйларимни қидирмадингиз. Қўйларимни боқмай, ўзингизни боқдингиз. Яхши мева бермайдиган ҳар бир дарахт эса кесилиб, оловга ташланади. Исо шундай жавоб берди: — Осмондаги Отам ўтқазмаган ҳар қандай ўсимлик илдизи билан суғуриб ташланади. Сизлар бирга йиғилганингизда ҳеч ҳам Раббимиз Исони хотирлаётганга ўхшамайсиз. Чунки ҳамма ўзи олиб келган овқатини ўзи тановул қилаётган экан. Шундай қилиб, баъзилар оч қолаётган экан, баъзилар эса маст бўлиб қолаётган экан. Наҳотки ейиш ва ичиш учун уйларингиз бўлмаса?! Ёки Худонинг жамоатини писанд қилмай, йўқсилларни хижолатда қолдирмоқчимисизлар? Сизларга яна нима айтайин? Сизларни мақтайми? Йўқ, сизларни бу хусусда мақтамайман. Шунда биз норасида гўдакларга ўхшамаймиз, шамол эсган томонга эгиладиган новдадай бўлмаймиз. Ҳар хил таълимотлар ва қув одамларнинг ҳийлаю айёрликларига лаққа тушавермаймиз. Сохта устозларнинг қилган ноҳақликлари ўзларининг бошига етади. Ахир, улар куппа–кундузи айш–ишрат қилишни хуш кўрадилар, жамоатингиз шаънига доғ туширадилар. Сизлар таом ейиш учун бирга йиғилганингизда, Раббимиз Исони хотирлаш учун нон синдирганингизда, улар орангизда ўтириб, кайфу сафо қиладилар. Бузуқлиги билан бошқаларни йўлдан урадилар. Бу сохта устозлар бамисоли сувсиз қудуқдирлар, шамолда тез ғойиб бўладиган туман кабидирлар. Улар учун тим қоронғи зулмат тайёрлаб қўйилган.
Яҳудо
1
Выбор основного перевода