Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Яҳудо
1
Параллельные места
Садўм ва Ғамўрани йўқ қилганим каби, Мен кўпларингизни йўқ қилдим. Баъзиларингизни эса олов ичидан қутқаргандай қутқаргандим. Шунда ҳам Менга қайтмадингизлар, — деб айтмоқда Эгамиз. — Эгамиз шайтонга шундай деди: — Эй шайтон! Гапларингнинг ҳаммаси ёлғон! Мен Қуддусни танлаган Эгангман. Мен сенга айтаман, гапларинг ёлғон! Ахир, бу киши алангадан қутқарилган бир ўтин парчасидай эмасми?! Ёшуа фариштанинг олдида кир кийимларда турар эди. Фаришта атрофида турганларга: — Унинг кир кийимларини ечинглар, — деди. Ёшуага эса: — Мана, қара, Мен сенинг гуноҳларингни олиб ташладим, — деди. — Энди сенга тоза, байрамларда киядиган янги кийимларни кийдираман. Кейин мен: — Унинг бошига тоза салла кийдиринглар, — дедим. Унинг бошига тоза салла, устига эса янги кийим кийдиришди. Эгамизнинг фариштаси унинг ёнида турар эди. Олдинги яшаш тарзингизга тобе бўлманг, эски ўзлигингиздан воз кечинг, чунки у алдовчи эҳтирослар туфайли бузилиб кетган. Бироқ Сардисда ўз кийимларини булғамаган бир неча одамларинг қолган. Улар Мен билан бирга оқ кийимда юрадилар, улар бунга лойиқдирлар.
Яҳудо
1
Выбор основного перевода