Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Яҳудо
1
Параллельные места
Башарий табиат етакчилигида яшайдиганлар Худони мамнун қила олмайди. Агар Худонинг Руҳи ҳақиқатан ҳам сизларнинг қалбингизда макон қилган бўлса, сизлар энди башарий табиат амри билан эмас, балки Руҳ амри билан яшаяпсизлар. Кимки Масиҳнинг Руҳига эга бўлмаса, у Масиҳга тегишли эмас. Сизларга ёлвораман, олган таълимотингиздан айнитиб, орангизга низо ва ғулғула соладиган одамлардан эҳтиёт бўлинглар. Улардан ўзингизни олиб қочинглар. Қалбида Худонинг Руҳи бўлмаган инсонлар Худонинг Руҳи ўргатган ҳақиқатни рад қиладилар. Улар учун бу ҳақиқат тентакликдай туюлади, бу ҳақиқатни улар тушуна олмайдилар. Зеро, бу ҳақиқатни фақатгина Худонинг Руҳи ёрдами билан тушунса бўлади. Баъзи одамларга ўхшаб, йиғилишларимизни қолдирмайлик. Аксинча, Раббимиз Исонинг келадиган куни яқинлашиб қолганини билиб, бир–биримизни янада кўпроқ руҳлантирайлик. Дунёга ва моддиятга хос бўлган бундай “донолик” Худодан эмас, шайтондандир.
Яҳудо
1
Выбор основного перевода