Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Яҳудо
1
Параллельные места
Ҳар қандай шароитда Муқаддас Руҳга таяниб дуо–ибодат қилинглар. Ибодатда ҳушёр ва саботли бўлиб, Худонинг барча азизлари учун илтижо қилинглар. Шундай экан, ҳеч иккиланмай, имонингизда маҳкам туришингиз керак. Сизлар Хушхабарни эшитиб, умидга эга бўлдингиз. Ўша умидингизни йўқотманг. Бу Хушхабар ер юзидаги бутун жонзотга эълон қилинди. Мен — Павлус ўша Хушхабарнинг хизматчисиман. Олган таълимотингизга мувофиқ, Масиҳда томир ёйиб, қарор топинг. Имонингизда қаттиқ туринг, Худога шукроналар тилингиздан тушмасин. Шунинг учун ҳам ҳозир қилаётганингиздек, бундан кейин ҳам бир–бирингизга далда бериб, куч ва ғайрат бағишланг. Бадкирдорлар ёмонлигини қилаверсин. Ифлослар ифлослигини давом эттираверсин. Солиҳлар эса тўғри иш қилишдан тўхтамасин, муқаддас одамлар ўзини муқаддас сақласин.”
Яҳудо
1
Выбор основного перевода