Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Яҳудо
1
Параллельные места
Яна шуни айтиб қўяй: сизлар айтадиган ҳар бир бемаъни сўзингиз учун қиёмат кунида ҳисоб берасизлар. Инсон Ўғли Ўзининг улуғворлигида, жамики фаришталари билан бирга келганда Ўзининг шоҳона тахтига ўтиради. Худонинг қонуни солиҳлар учун эмас, балки қонунсизу итоатсизлар учун берилгани ҳаммамизга маълум. Дарҳақиқат, қонун бетавфиқу гуноҳкорлар, диёнатсизу худобезорилар, ота ёки онасини ўлдирганлар, қотиллар, Худо Садўм ва Ғамўра шаҳарларини ҳалокатга маҳкум этди. Худосизларга сабоқ бўлсин деб, бу шаҳарларни куйдириб кул қилди. Бебош одамларнинг ўтакетган ахлоқсизликларидан азоб чеккан солиҳ Лутни эса қутқарди. Ўша халқ орасида яшаган бу солиҳ одам ҳар куни уларнинг қабиҳ ишларини кўриб эшитгани учун ичидан эзилиб қийналар эди. Бу мисоллар қуйидагиларни англатади: Эгамиз тақводорларни кулфатлардан қутқара олади, бетавфиқларни эса қиёмат кунидаги азоблар учун сақлайди.
Яҳудо
1
Выбор основного перевода