Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳорунга, унинг ўғилларига ва бутун Исроил халқига қуйидаги қоидаларни берди: Исроил халқидан ёки орангизда яшаётган мусофирлардан бирортаси берган ваъдаси устидан чиқмоқчи бўлиб ёки кўнгилдан чиқариб, Эгамизга куйдириладиган қурбонлик келтирмоқчи бўлса нуқсонсиз буқа, қўчқор ёки такани олиб келсин. Шунда қурбонлиги қабул бўлади. Нуқсони бор жониворни олиб келманг, бундай қурбонлигингиз қабул бўлмайди. Нуқсони ёки камчилиги бор мол–қўйларни Эгангиз Худога қурбонлик қилманглар. Бу Эгангиз Худога жирканчдир. Кўр молни қурбонлик қилаётганингиз тўғрими?! Чўлоқ, касалманд молни қурбонлик қилаётганингиз тўғрими?! Ўшани ҳукмдорингизга тақдим қилиб кўринг–чи. У сизлардан мамнун бўлиб, илтифот қилармикан?! — дейди Сарвари Олам. — Лаънатисизлар! Подангиздаги бир қўчқорни Мен, Раббийга атаб қўйгансизлар–у, лекин ўрнига нуқсонли жониворни қурбонлик қиляпсизлар. Мен буюк Шоҳман, — дейди Сарвари Олам. — Менинг номим халқлар орасида иззат–икром билан тилга олинар. Зотан, сизлар ота–боболарингиздан ўрганган бемаъни турмуш тарзингиздан кумуш ёки олтинга ўхшаш ўткинчи нарсалар эвазига эмас, балки Масиҳнинг қимматбаҳо қони эвазига қутулгансизлар. Ахир, Масиҳ Худонинг бенуқсон қурбонлик Қўзисидир.
Выбор основного перевода