Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Бу ой сизлар учун илк ой — йилнинг биринчи ойи бўлади. Биринчи ойнинг ўн тўртинчи куни кечқурун Эгамизга бағишланган Фисиҳ зиёфатини нишонланглар. Ўша ойнинг ўн бешинчи куни эса Эгамизга атаб хамиртурушсиз нон байрамини қилинглар. Етти кун давомида хамиртурушсиз нонлар енглар. Байрамнинг биринчи куни бутун халқ муқаддас йиғинга келсин. Ҳар кунги ишларингиз билан машғул бўлманглар. Етти кун давомида ҳар куни Эгамизга қурбонлик келтириб, оловда куйдиринглар. Байрамнинг еттинчи куни ҳам муқаддас йиғин ўтказинглар. Ҳар кунги ишларингиз билан машғул бўлманглар. Биринчи ойнинг ўн тўртинчи куни Эгамизга бағишланган Фисиҳ зиёфатини нишонланглар. Ўн бешинчи куни эса етти кунлик байрам бошланади, сизлар етти кун давомида хамиртурушсиз нон ейишларингиз лозим. Байрамнинг биринчи куни бутун халқ муқаддас йиғинга келсин. Ҳар кунги ишларингиз билан машғул бўлманглар. Эгамизга атаб иккита буқани, битта қўчқорни ва еттита бир ёшли қўчқор қўзини оловда куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Ҳамма жониворлар нуқсонсиз бўлсин. Бу қурбонликларга қўшиб қуйидаги миқдорда зайтун мойи аралаштирилган сифатли унни дон назри қилиб келтиринглар: ҳар бир буқа билан ўн икки коса ун, қўчқор билан саккиз коса ун, ҳар бир қўчқор қўзи билан тўрт коса ун. Ўзларингизни гуноҳдан поклаш учун такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрларни кунда эрталаб куйдириладиган қурбонликдан ташқари, етти кун давомида келтиринглар. Бу таом назрларини Эгамизга ёқимли ҳид бўлиши учун оловда куйдиринглар. Булар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган шароб назридан ташқари келтирилсин. Бу назрларни кунда эрталаб куйдириладиган қурбонликдан ташқари, етти кун давомида келтиринглар. Бу таом назрларини Эгамизга ёқимли ҳид бўлиши учун оловда куйдиринглар. Булар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган шароб назридан ташқари келтирилсин. Байрамнинг еттинчи куни ҳам муқаддас йиғин ўтказинглар. Ҳар кунги ишларингиз билан машғул бўлманглар.
Выбор основного перевода