Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша тунда Мен Мисрнинг бу бошидан нариги бошигача ўтиб, инсонларнинг ҳар бир тўнғич ўғилларини ҳам, чорванинг биринчи эркак боласини ҳам ўлдираман. Мен, Эгангиз, Мисрнинг ҳамма худоларига қарши ҳукмни ижро этаман. Эшикларингизнинг кесакисига суртилган қон яшаётган уйларингизни белгилайди. Қонни кўриб, сизларни четлаб ўтаман. Мен Мисрни жазолаганимда, ўлат офатидан сизлар омон қоласизлар. Қарияларни, йигиту қизларни, аёлу болаларни — ҳаммасини ўлдиринглар, аммо пешанасига белги қўйилган биронта одамга ҳам зарар етказманглар. Буйруғимни бажаришни шу ердан, муқаддас масканимдан бошланглар. Шундай қилиб, улар қирғинни Эгамизнинг уйи олдида бўлган оқсоқоллардан бошладилар. Имони туфайли у Исроил халқига Фисиҳ қўзиларини сўйишни буюрди. Сўнг қўзиларнинг қонини эшиклар кесакиларига сепишни буюрди. Бундан мақсади Исроил халқининг тўнғич ўғилларини Азроилдан асраб қолиш эди. “Ерга, денгизга ва дарахтларга зарар етказмай туринглар. Худойимизнинг қуллари пешаналарига биз муҳр босиб олайлик!” Чигирткаларга: “Ер юзидаги ўт–ўланларга, биронта ўсимлик ёки дарахтга тегманглар”, деб айтилган эди. Улар фақат пешаналарида Худонинг муҳри бўлмаган одамларга зарар етказишлари мумкин эди.
Выбор основного перевода