Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо Мусога яна деди: — Мен Эгангизман. Шунда Мусо фиръавнга деди: — Эгамиз шундай айтмоқда: “Тун ярмида Миср бўйлаб юраман. Шунда Мисрдаги ҳамма тўнғич ўғиллар — тахтда ўтирган фиръавннинг тўнғичидан тортиб, қўл тегирмонида ўтириб ишлаётган чўри хотиннинг тўнғич ўғлигача нобуд бўлади. Ҳатто чорванинг биринчи эркак боласигача нобуд бўлади. Шу вақтда Мисрликлар Эгамиз нобуд қилган ҳамма тўнғич ўғилларини дафн қилаётган эдилар. Эгамиз шу йўсинда Миср худоларини маҳкум этган эди. Мен Эгангизман! Менинг номим шудир! Мен шуҳратимни бировга бермайман, Ўзимга муносиб бўлган ҳамду санони Бутлар билан баҳам кўрмайман.
Выбор основного перевода