Лекин биронта одам пок бўлиб, сафарда бўлмаса ва шунга қарамай, Фисиҳ зиёфатини нишонлашдан бош тортса, белгиланган вақтда Эгамизга бағишлаб қурбонлик қилмагани учун Исроил халқи орасидан йўқ қилинсин. Шундай қилиб, у ўз гуноҳи учун жазосини тортади.
Орангизда яшаётган мусофир Эгамизга бағишланган Фисиҳ зиёфатини нишонламоқчи бўлганда, ўша қонун–қоидаларга риоя қилиши шарт. Ҳаммангиз учун — сизлар ва мусофирлар учун қонун битта бўлсин.”